Португалияда Халқаро волейбол федерациясининг (FIVB) навбатдаги 39-Конгресси давомида Ўзбекистон волейбол федерацияси делегацияси вакиллари бир қатор учрашувларни ўтказди.
Конгрессда иштирок этган Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев етакчилигидаги юртимиз волейбол мутахассислари чет эллик ҳамкасблари билан волейбол спорт турини оммалаштириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, клублар ўртасида мусобақаларнинг техник масалалари, мутахассис ва тренерларнинг тажрибасини ошириш каби бир қатор мавзулар хусусида фикрлашди.
Конгрессда 12 йил давомида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар, кейинги йилги чемпионатлар, халқаро турнирлар таҳлил этилди. Йил якунлари сарҳисоб қилинди.
Конгресс ўз ишини давом эттирмоқда. Режага биноан кейинги кунги йиғилишларда FIVB президентлиги ва ижроия кенгаш аъзоларини сайлаш, шунингдек, гендер тенглик бўйича вакилларни аниқлаш масалалари кўриб чиқилади.
Т. Рўзиев, ЎзА