Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройининг кичик мажмуасида ташкил этилган хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар чемпионатининг навбатдаги турида «Tashkent Select» жамоаси Қозоғистоннинг «Астана» ёшлар жамоаси билан рўбарў келди.
Шиддатли кечган баҳсда остоналик ёш хоккейчилар 9:5 ҳисобида зафар қучди.
Тошкентликлар сафида Илья Попов, Альберт Дадахўжаев, Абдуқаюм Абдувосиқов, Азиз Муҳаммедбаев ва Илсур Умеров голларга муаллифлик қилди.
Бугун, 16 ноябрь куни “Ҳумо Арена» муз саройининг кичик мажмуасида жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ёшлар чемпионатида иштирок этаётган «Tashkent Select» жамоаси айни дамда 6 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни, «Астана» эса 17 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.
Т.Рўзиев, ЎзА