– Жануб билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган давлатлар оммавий ахборот воситалари холис ва ишончли ахборот тарқатиши керак, – деди Россия Федерацияси ахборот-телеграф агентлиги – ТАСС бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтказилган Глобал жануб ОАВ ва таҳлил марказлари саммитида.

– Минтақа мамлакатларининг ижобий ва холис медиа муҳитини яратиш учун мувозанатли ва ҳаққоний ахборот майдони яратилиши лозим. Глобал жануб ОАВ дезинформацияга қарши курашиш бўйича умумий механизм ишлаб чиқиши зарур. ТАСС ҳамкорлар билан сохта маълумотни тан олиш ва фактни текшириш бўйича энг яхши таҳририятлар тажрибасини баҳам кўришга  ҳар доим тайёр. Журналист ҳуқуқи тез-тез поймол этилаётган бир шароитда ҳамкасбларимизнинг касбий бурчини бажариш ҳуқуқи ҳимоя қилиниши шарт.

Гусман саммит иштирокчиларига Россия Президенти Владимир Путиннинг БРИКС давлатлари ва дунё жануби кўплаб муаммолар бўйича ўхшаш қарашлар туфайли ҳамкорликда муваффақиятли иш олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги сўзларини эслатди. Шунингдек, сентябрь ойида ТАСС ташаббуси билан ташкил этилган БРИКС медиа саммитида100 дан зиёд маҳаллий ва хорижий мутахассис иштирокида сохта ахборотга қарши кураш бўйича умумий ёндашувни шакллантириш масаласи муҳокама қилинганига эътибор қаратди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА