Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим саммити доирасида Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма гуманитар лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

ICESCO билан ҳамкорлик бўйича миллий комиссияни тезроқ тузиш муҳимлиги қайд этилди.