Халқаро электротехника комиссиясининг (IEC) тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон IECнинг 4 та техник қўмитасига доимий аъзо бўлди.
Эндиликда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзо миллий техник қўмита вакиллари IECнинг TS 14-кучланиш трансформатори, TS 20-электр кабеллар, TS 61-маиший техника, TS 82-қуёш фотоволтайк энергия тизими техник қўмиталарида халқаро стандартларни бевосита ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23–25 октябрь кунлари Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида Халқаро электротехника комиссиясининг (IEC) 88-Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтган эди. Тадбир доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва IEC ўртасида Ўзбекистонни IECнинг 4 та техник қўмитасига доимий аъзо (P-Member) қилиш бўйича музокаралар ўтказилган эди.
Маълумот учун: бугунги кунда TS 14 техник қўмитаси томонидан 6 та, TS 20 техник қўмитаси томонидан 13 та, TS 61 техник қўмитаси томонидан 48 та, TS 82 техник қўмитаси томонидан 72 та халқаро стандарт лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.
М.ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА