Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Европа сиёсий ҳамжамияти бешинчи саммити иш бошлади. Ушбу форум кўҳна қитъа олдида турган муаммоларга бағишланган.

Кун тартибидан ноқонуний миграция ва иқлим ўзгаришига қарши кураш, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш каби муҳим масалалар ўрин олган.

Анжуманда иштирок этаётган 40 дан зиёд давлат ва ҳукумат раҳбарлари Дональд Трампнинг AҚШ президенти этиб қайта сайланиши муносабати билан юзага келган вазиятни ҳам муҳокама қилиши кутиляпти.