Қозоғистон Йўл илмий-тадқиқот институти давлат аҳамиятига молик йўлларда “Иссиқ асфальт” технологиясини синовдан ўтказмоқда.

Мамлакат Транспорт вазирлиги хабар беришича, айниқса шимолий ҳудудлар учун муҳим бўлган ушбу янгилик совуқ мавсумда йўл қурилиши имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Янги аралашма сувга, кескин иқлим шароитига чидамли, паст ҳароратда мустаҳкамликни сақлайди.

Иссиқ асфальтдан фойдаланиб, шаҳарлар, чекка минтақалардаги йўлларни сифатли таъмирлаш мумкин. Фақат баъзи ҳудудларда ҳарорат кескин ўзгариши қоплама чидамлилигига салбий таъсир қилади.