Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Мазкур мусобақанинг навбатдаги кунида шпага йўналиши бўйича қиличбозлар жамоавий баҳсларда иштирок этди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда “Бухоро 1” жамоаси барча рақибларини енгиб, кубокни қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасида эса “Қорақалпоғистон 2” жамоасига тенг келадигани топилмади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 ноябрь куни мамлакат кубогида қиличбозликнинг рапира тури бўйича яккалик баҳслари старт олади. Ушбу йўналишнинг жамоавий беллашувлари эса 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА