Қозон шаҳрида сувга сакраш бўйича ўтказилган «Татаристон раиси кубоги» мусобақасида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Нуфузли мусобақада трамплиндан сакраш дастурида ҳамюртларимиз Вячеслав Качанов ва Игорь Мялин 324,93 балл жамғарди ва якунда шоҳсупанинг иккинчи ўрнидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнирнинг дастлабки кунида 3 метр баландликдан сакраш дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов 406,35 балл жамғариб, кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА