Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат мудофаа вазири Йоав Галлантни ишдан бўшатди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари девони баёнотида айтилган.

– Ўртамиздаги ишончга дарз кетди, – деган давлат раҳбари. – Бир неча бор орамиздаги қарама-қаршиликни йўқотишга ҳаракат қилдим, аммо зиддият фақат кучайиб борди.

Маҳаллий матбуот ёзишича, энг юқори ҳарбий идора етакчилигини амалдаги ташқи ишлар вазири Исроил Кац эгаллаган.

Бош вазир матбуот хизмати хабарида ташқи сиёсат бўйича вазир лавозими “Ўнг статистлар” партияси етакчиси Гидеон Саарга таклиф қилинган.

Aйни пайт Исроил Демократик партияси раҳбари Яир Голан мамлакат фуқароларини Галлант четлатилишига қарши кўчаларга чиқишга чақирди. Сиёсатчи тегишли мурожаатни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатган.

Маълумки, Нетаньяху ва Галлант анча вақтдан бери келишолмаяпти. Бош вазир бу масалани аввалроқ ҳам кўтаришга уринган, бироқ норозилик намойишлари туфайли қароридан воз кечган.