“РИА Новости” ёзишича, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова журналистлар учун уюштирилган брифингда Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловга тўхталиб, овоз бериш жараёни очиқ, рақобат шароитида, адолатли ва жиддий қонунбузарликсиз ўтганини таъкидлаган.
– Россия баҳосига кўра, сайлов очиқ, рақобатбардош, адолатли кечиб, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси ва Сайлов кодексига тўлиқ мос ҳолда, ҳеч қандай жиддий қонунбузарликсиз ўтди, – деган у. – Воқелик ўзбек халқи иродасини акс эттиради, янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича мамлакат Президенти томонидан эълон қилинган йўналишни давом эттириш имконини беради. Шу маънода Ўзбекистон халқини табриклашга асос бор.
Баёнотда қайд этилишича, Россия томони сайлов кампанияси ва овоз бериш жараёнини диққат билан кузатиб борган:
– Россия вакиллари МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ орқали ҳамда икки томонлама форматда, хусусан Федерал Мажлис, Марказий сайлов комиссияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа халқаро кузатув миссиялари таркибида ишлади.