“Дунё суратларда” рукни орқали ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан бохабар этишга ҳаракат қилади.
Ливияда “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида давом этаётган жанговар ҳаракат туфайли Масна чегара пунктидан Сурияга ўтишга уринаётган қочоқлар.
Норвегиянинг Осло шаҳрида трамвай изидан чиқиб кетгандан сўнг маҳаллий полиция ходими вазиятни назоратга олмоқда.
Франциянинг Орсай шаҳрида “Les P’tits Kipik” жониворларни парвариш қилиш марказида типратикан тиббий кўрикдан ўтказилаётган пайт.
Фаластинликлар Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида нон сотиб олиш учун йиғилган.
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ҳавони қум зарралари қоплади.
АҚШ етакчиси Жо Байден Делавер штатида президентлик сайлови учун муддатидан олдин овоз берди.
Бельгияда қовоқда сузиш мусобақасида иштирок этаётган аёл.
Исроилнинг Байрут жанубига уюштирган ҳаво ҳужумидан кейинги вазият.
Барселона аёллар футбол жамоаси аъзоси Айтана Бонмати “Олтин тўп” соҳибига айланди.
Венгрияда “Хеллоун” байрами давом этмоқда.
“Ти” лақабли урғочи қоплон Бразилиянинг Поконе шаҳридаги “Encontro das Águas” давлат қўриқхонасида тимсоҳни тишлаб олди.
Филиппин пойтахти Манила жанубида тошқин.
Мактаб ўқитувчиси Индонезиянинг янги Президенти Прабово Субиантонинг портретини кўтариб, ўқувчиларга таништирмоқда.
Германия ғарбида олтин куз манзараси.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Пенсильвания штати Фестервил-Тревос шаҳридаги “McDonald’s” ресторанида хўрандалардан буюртма қабул қилмоқда.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Сербияда.
Буюк Британия. Лондон ҳайвонот боғидаги йирик Галапагос тошбақаси тиббий кўрикдан ўтказиляпти.
Индонезия соҳилида роҳинжа мусулмонлари полиция назоратида қабул қилинмоқда.
Мисрда замонавий санъат кўргазмаси.
Куба. Гаваналиклар 1959 йил парвоз пайти бедарак йўқолган Камило Сенфуегосни хотирлаб, денгизга гул улоқтирмоқда.
Ҳиндистон. Деҳли аҳолиси Жамна дарёси бўйида гулхан олдида исинмоқда.
Франция. Тулуза шаҳридаги фестивалда оломон “чаён аёл” Лилитни томоша қиляпти.
Греция. Салоники шаҳридаги ҳарбий академия талабалари Иккинчи жаҳон урушида вафот этганларни хотирлаш парадида қатнашмоқда.
Бангладеш. Жамолпурлик ишчилар катта ҳажмдаги юкни кичик тракторда заводга олиб кетяпти.
Хитой. Ханданлик аёл сунъий усулда етиштирилган хурмони махсус токчага жойлаяпти.
Валенсия яқинидаги Пикуана шаҳрида тошқиндан кейин автомобиллар уюми ҳосил бўлди.
Хитой “Шенжоу-19” номли бошқариладиган космик кемани орбитага олиб чиқди. Саҳнида 3 нафар астронавт бўлган машина “Тянгун” миллий орбитал станциясига туташди. Фазогирлар 2025 йил баҳоргача самода қолиши режалаштирилган.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзА