Жоллибеков Владимир Бахтиярович – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

В.Жоллибеков Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси каби масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.