“Ал-Вакил” нашри хабар беришича, Иордания Мустақил сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида хорижий кузатувчи сифатида иштирок этди.

Хусусан, Мустақил ҳокимият Комиссарлари кенгаши аъзоси Жиҳод Ал-Мўъминий ва Бош котиб девони директори Ториқ Жарадат Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларига бориб, овоз бериш механизми ва сайлов комиссиялари фаолияти билан танишган. Меҳмонлар жараён қонунчиликка риоя қилинган ҳолда, очиқ ва шаффоф кечганини эътироф этган.

ЎзА