Мамлакатимиз бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Б.Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Унда сайлов жараёнларининг бориши хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилганидек, 15:00 ҳолатига жами сайловчиларнинг 12 миллион 504 минг 688 нафари ёки 62,70 фоизи овоз беришда иштирок этган.

Шунингдек, брифингда Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги Ахборот марказининг 12-00 қисқа рақамига 15:00 гача фуқаролардан жами 131 та мурожаат келиб тушгани айтиб ўтилди.

М.Комилова,

Аслиддин Алижонов (сурат),

Ё.Мелибоев, ЎзА мухбирлари