Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтказилган “Medio Maratón Valencia Trinidad Alfonso Zurich” халқаро ярим марафонида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳрух Давлатов иштирок этиб, ўз рекордини янгилади.
Айтиш лозим, Валенсия шаҳрида ташкил этиладиган ярим марафон дунёдаги энг юқори вақт кўрсатиладиган мусобақа ҳисобланади. Боиси, сўнгги 10 та жаҳон рекордидан 8 таси ушбу манзилда қайд этилган.
Дунёнинг 120 та мамлакатидан 25 минг нафар иштирокчи ғолиблик учун баҳслашган ярим марафонда Шоҳрух Давлатов 21 километрдан зиёдроқ масофани 1 соат 01 дақиқа 48 сонияда босиб ўтиб, ўз рекордини янгилади.
Бу аввалги рекорддан 1 дақиқа 45 сонияга яхшироқ кўрсаткич бўлди. Якунда ушбу натижа билан Давлатов 24-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди.
Т.Рўзиев,
ЎзА