Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Галенко Иван Федотович Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Боғёб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 454-сайлов участкасидан ўзи муносиб деб топган номзодга овоз берди.

– 100 ёшни қарши олган табаррук отахон учун яшаш жойида овоз бериш ташкил этилди, – дейди сайлов участкаси раиси Умид Қурбонбоев – Ҳудудимиздаги кекса ёшдаги ва ногиронлиги бўлган яна 21 нафар фуқарога мана шундай имконият яратиб берилди. Ҳудудда 1 минг 84 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлса, ҳозиргача  518 нафари овоз берди.

Ёш келин-куёвлар сайловда иштирок этди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида янги оила қураётган ёшлар Ислом Абаев ва Дилфуза Солиҳова бугунги сиёсий жараёнда фаол иштирок этди.

Улар ўзлари истиқомат қилаётган “Пахтачи” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 501-сонли сайлов участкасига келиб, муносиб деб топган номзодларга овоз берди.

Сиёсий жараён иштирокчилари ҳамда халқаро кузатувчилар ушбу ёшларнинг бетакрор қувончли дамларининг гувоҳи бўлди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.