Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Ажиниёз – қорақалпоқ адабиётининг фахри” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 июлдаги “Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қосибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ўтказилган тадбирда хорижий давлатлардан, шу билан бирга, республикада фаолият юритаётган олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказларидан профессор-ўқитувчилар, изланувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Конференцияда сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуси билан халқимизнинг севимли шоири Ажиниёз Қосибой ўғлининг 200 йиллиги ЮНEСКО доирасида халқаро миқёсда нишонланадиган юбилейлар қаторига киритилганлигин таъкидлади. Шу билан бирга, шоир ҳаёти ва ижоди, асарларининг нафақат қорақалпоқ адабиётида, балки ўзбек, қозоқ, туркман ва бошқа туркий халқлар ҳамда жаҳон адабиётида тутган ўрни, ХIХ аср қорақалпоқ адабиёти ривожида Ажиниёз ижодининг аҳамияти, бугунги кунда унинг асарлари ўрганилиши ва келгуси авлодларга етказилиши каби масалала бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Анжуман якунида йиғилганлар эътиборига университет жамоаси ва бир қатор иқтидорли талаба-ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури ҳавола этилди..

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири