Нукус шаҳридаги 70-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шунингдек шаҳар ва туман Кенгашларига сайловлар уюшқоқликда ўтмоқда.
Юртимиз тараққиёти учун хизмат қилувчи ушбу муҳим сиёсий жараёнда фуқаролар катта масъулият билан ўз хоҳиш-иродасини билдирмоқда.
Ўзбекистон Қаҳрамони Онесия Сайтова ҳам ушбу сайлов участкасида овоз берди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА