Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ ва Сурия шимолида жойлашган террорчиларнинг 32 манзилига қарата зарба берди. Бу ҳақда Миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлик Aнқаранинг ҳаракати БМТ Низоми 51-моддасида мустаҳкамланган давлатнинг ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига асосланганини таъкидлади.
– Кўп террорчи йўқ қилинди, – дейилган тегишли баёнотда. – Фойдаланилган барча ўқ-дори Туркияда ишлаб чиқарилган. Бегуноҳ аҳоли ёки Aнқара билан дўст кучлар, шунингдек маданий ва тарихий объектларга ҳеч қандай зарар етказилмади.
Расмийлар мамлакатга қарши террор таҳдиди бутунлай йўқ қилинишига қатъий ишонч билдирган.