Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Латвиянинг собиқ президенти, ҳозирда мамлакат баскетбол ассоциацияси раҳбари Раймондс Веёнис бошчилигидаги делегация аъзолари билан баскетболнинг ривожи мавзусида учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов мамлакатимизда ўйин спорт турларига берилаётган эътибор, хусусан баскетболнинг ривожи йўлида қилинаётган ишлар, спортчиларимизнинг «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган тарихий натижаси, «Тошкент-2025» ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнлари, «Лос-Анжелес-2028» ёзги Олимпия ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашувда кейинги йиллар Ўзбекистонда профессионал спорт турларини ривожлантириш бўйича кенг имкониятлар яратилганига юқори баҳо берилди.
Т.Рўзиев, ЎзА