Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз -60 килограмм вазн тоифасида Халқаро спорт курашлари уюшмаси байроғи остида иштирок этган россиялик Динислам Бамматов билан куч синашди.
Шиддатли кечган беллашувда Алишер Ғаниев 8:4 ҳисобида ғолибликни тантана қилди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.
Унинг муваффақияти туфайли Тирана шаҳридаги муҳташам спорт мажмуаси узра Ватанимиз байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.
Эслатиб ўтамиз, Ғаниев илк беллашувда германиялик Георгиос Скарпеллони 9:0, руминиялик Денис Михаини 8:0, чорак финалда украиналик Богдан Хришинни 11:2, ярим финалда Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Ниҳад Гулузадени 9:0 ҳисобида таслим этди.
Т.Рўзиев, ЎзА