Молдова Республикасида конституциявий референдум муваффақиятли ўтди, деб хабар бермоқда “АзерТАЖ” ахборот агентлиги. Унда рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 42,44 фоизи иштирок этди.

Ушбу маълумотларни мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Aнжелика Караман брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, референдумда соат 18.00 га қадар 1 миллион 228 минг нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган.

Конституциявий референдуми доирасида фуқаролар “Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритиш тарафдоримисиз?” деган саволга бюллетенда“Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз: Республика конституциявий референдуми Молдова Президенти Майя Санду ташаббуси билан ташкил этилган ва бу таклиф 46 депутат томонидан имзоланган, сўнгра Конституциявий суд томонидан маъқулланган.