Нукусда талаба-ёшлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Талаба – югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирда Нукус шаҳридаги барча олий таълим муассасаларидан талабалар, шунингдек, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Мусобақа спортнинг нафақат жисмоний соғломлик балки бирлашув ва дўстликнинг ифодаси эканлигини яна бир бор намойиш этди. Эрта тонгда бошланган мусобақа юртимизда ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини ва соғлом авлод тарбиясига бўлган эътиборнинг муҳимлигини тасдиқлади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.