ФОТОРЕПОРТАЖ
ҚорақалпоғистонРеспубликаси Нукус туманидаги “Дийқанарна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ободон Ережепова ишсизлиги сабаб, турмуш ўртоғи билан яқин кунларгача хорижгақатнаб, оғир меҳнат билан шуғулланар эди. Жорий йил туман ҳокимлиги ва секторраҳбарлари томонидан тикув цехини ташкил қилишда унга кўмак кўрсатилиб,оиланинг доимий даромад манбаи яратилди.
Аниқроғи, Ободон Ережеповага субсидияҳисобидан янги тикув машиналари олиб берилди. У якка тартибдаги тадбиркорсифатида фаолиятини бошлаб, овулидаги 5 нафар хотин-қизнинг бандлигинитаъминлашга ҳам эришди.
Тадбиркорнинг таъкидлашича,ҳозирда цехда иш қизғин. Аёллар ва болалар кийимлари, замонавий пардаларучун кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА