AҚШ Миллий Aэронавтика ва Коинот бошқармаси (NASA) олимлари 11 йиллик туркум давомида Қуёш фаоллигининг энг юқори даври бошланишини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Фазовий агентлик сайтида хабар берилди.
NASA тузилмалари – Океан ва атмосфера тадқиқоти миллий бошқармаси (NOAA) ҳамда Қуёш туркумини башорат қилиш халқаро гуруҳи тахминича, фаоллик кейинги йил ҳам давом этиши мумкин.
Айланиш Қуёш паст магнит фаолликдан юқори магнит фаолликка ўтадиган табиий жараёндир. Ҳар 11 йилда, яъни қуёш туркуми баландлигида Қуёшнинг магнит қутби ўрни ўзгаради. Бу Ерда Шимолий ва Жанубий қутб ҳар ўн йилда ўрин алмашишига тенг. Қуёш тинч ҳолатдан кўпроқ фаол ва нотинч жойга ўтади.
Мутахассислар муайян ўзгаришни, охир-оқибат фаолликни аниқлаш ва башорат қилиш учун қуёшдаги доғларни кузатади.
Астрономлар доғ, яъни Қуёш юзасида, сиртни кесиб ўтган магнит майдони чизиқлари Қуёш танасидан чиқадиган жойларни атрофдагиларга нисбатанқоронғи доғ сифатида таърифлайди.
Қуёш доғи Ердан бир неча марта катта ва ҳар доим қоронғи бўлади, чунки ҳарорат юлдузни ўраб турган юзадан паст.
– Фаоллик даврида доғ сони ортади ва қуёш фаоллиги даражаси янада ошади, – дейди NASA қароргоҳидаги Фазовий об-ҳаво дастури директори Жейми Фаворс. – 25 циклдаги қуёш доғи фаоллиги кутилганидан бироз ошди.
Тадқиқотчилар ҳозирги максимал даврда кўпроқ қуёш ва геомагнит бўрони кузатилишини башорат қилмоқда. Бу авроралар тез-тез учиши, алоқа тизими ва бошқа технологик инфратузилмада узилиши ҳолатига олиб келадиган чақнашлар ҳосил қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида қуёш бир неча бор кучли чақнаши оқибатида сўнгги йигирма йилликдаги энг кучли магнит бўрони юз берди. Масалан, 3 октябрь куни сўнгги 500 йилдаги энг йирик ва кучли чақнаш содир бўлгани айтилмоқда.
Гўзал Сатторова, ЎзА