“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан тизим таркибига кирувчи шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон ҳудудий филиали таркибидаги Тахиатош тумани электр тармоқлари корхона биносини янгидан қуриш учун 3 миллиард 668,6 миллион сўм маблағ ажратилиши фикримиз исботидир. Эътиборли томони шундаки, лойиҳа бўйича икки қаватли бинода ходимлар учун барча шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти  Қорақалпоғистон ҳудудий филиали директори A.Нуримбетов томонидан бинонинг дастлабки ғишти қўйилди ва қурилиш ишлари бошланди. Мазкур замонавий иншоот йил якунида фойдаланишга топширилиш режалаштирилган.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири.