Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти давом этмоқда.

Тарбия борасида миллий спортимиз фидойилари, хусусан, жисмоний тарбия ўқитувчиларига кўп нарса боғлиқлиги таъкидланди.

Афсуски, мактаблардаги 33 минг нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий ва жисмоний маҳорати етарли эмас.

Мутасаддиларга бу ўқитувчилар таркибини фаол ва чемпион спортчилар орасидан танлов асосида тўлдириш, уларнинг касбий маҳорати ва малакасини Жисмоний тарбия институтида ошириб боришни йўлга қўйиш топширилди.

Мактабларда ёшларни ақлий ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган шахматни оммалаштириш учун алоҳида қарор лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди. Ёшларимиз ўртасида бу спорт тури янада ривожлантирилади.

Шундагина спорт бўйича яхлит тизим пайдо бўлиб, мактабларда жисмоний тарбия дарсларининг сифати ошади, маҳалларда оммавий спорт ривожланади.

ЎзА