Макаода ушу бўйича катталар ўртасида ўтказилган X Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Дарья Латишева Макаода ташкил этилган қитъа чемпионатида иккита медални қўлга киритди.

24 ёшли Дарья Латишева ушунинг нангун йўналишида бронза ва нандао баҳсларида кумуш медалга эга чиқди.

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сайдулло Абдурашидов санда йўналишининг -56 килограмм вазнида бронза медалига сазовор бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА