Ўтган йили ҳокимларга хусусий секторни жалб қилиб, “мастер режа” ишлаб чиқишга рухсат берилди. Бундан мақсад – кичик ҳудудларни белгилаб, уй-жой қуриш, туризм, савдо ва сервисни ривожлантирса бўладиган жойларга тадбиркорларни жалб қилиш эди.

Бу борада Бухоро, Навоий вилоятларидаги 85 та ҳудуднинг “мастер режаси”ни ишлаб чиқиш бошланган. Лекин, қолган вилоятлар ҳали масалани ичига кирмагани танқид қилинди.

Шу боис, вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Бундан ташқари, 106 та туман-шаҳарда 136 та “мастер режа” қилиш бўйича топшириқ берилган. Ҳозиргача шундан 21 таси ишлаб чиқилгани, Андижон ва Хоразмда эса бирорта “мастер режа” тайёрмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Қолоқликларни тезкор бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимликларига вазифа қўйилди.

ЎзА