16 сентябрь куни АҚШнинг Техас штатидаги Ла Порт шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида ёнғин юзага келди. Ҳозиргача мазкур ёнғинни ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Махсус ишчилар ҳудудни изоляция қилиш устида ишламоқда.

Ёнғин йўлтанламас автомобиль газ тақсимлаш пунктига келиб урилганидан кейин содир бўлган. Ҳайдовчи вафот этган, бироқ машинагача ҳали етиб боришнинг иложи бўлмади. Ҳодиса туфайли яқин атрофдаги 1000 дан ортиқ уй аҳолиси эвакуация қилинди. Қувур устидан электр тармоғи ўтгани сабабли юзлаб истеъмолчилар электрсиз қолган.

Нефтни қайта ишлаш заводлари кўп бўлган ва минглаб миль қувурлар тортилган Хьюстонда ёнғин ва портлашлар одатий ҳол бўлиб, уларнинг аксарияти ўлим билан тугайди.