Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларини қайта белгилаш;
Жамғарма томонидан тўланадиган субсидияларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Субсидиялар” портали орқали бериш;
маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлашнинг фоиз ва муддатларини қайта белгилаш;
“Агроплатформа” АТ орқали имтиёзли кредитлаш учун ариза беришни соддалаштириш;
маҳсулот етказиб бериш бўйича биржа савдолари орқали тузилган фьючерс шартномаларини бекор қилиш ҳамда маҳсулотни қайта савдога чиқариш тартибини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА