АҚШ Украинага яна 700 миллион доллар ваъда қилди

284

Қўшма Штатлар Украина учун 700 миллион доллардан ортиқ қўшимча маблағ ажратмоқда, деди чоршанба куни давлат котиби Энтони Блинкен.

Айни дам Киевда бўлиб турган юқори мартабали мулозимнинг сўзларига кўра, 325 миллион доллар Украина энергетика инфратузилмасини тиклашга кўмаклашиш учун мўлжалланган. 290 миллион аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш, жумладан дори-дармон, озиқ-овқат, ичимлик суви ва бошқа зарур маҳсулотлар харид қилишга сарфланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ҳудудларни минадан тозалаш учун Киевга тахминан 102 миллион доллар берилади. Хуллас, умумий миқдор 717 миллион долларни ташкил этади.

“Sky News” телеканали ахборотига кўра, Буюк Британия ҳам Украинани қўллаб-қувватлаш учун яна 600 миллион фунт стерлинг ажратишини маълум қилган. Бу масала Қироллик ташқи ишлар вазири Дэвид Леммининг Украинага ташрифи чоғида келишилган.