Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Қайд этилганидек, умумий овқатланиш соҳасига берилган енгилликларга жавобан соҳадаги йирик брендлар қисқа муддатда Самарқанд, Андижон ва пойтахтда 2 минг одамга иш берди.

Икки йил аввал умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорларига ижтимоий солиқдан имтиёз берилган эди.

Тадбиркорларга шу имтиёз яна 2 йилга узайтириб берилса, улар 150 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр.

Айрим корхоналар колл-марказ ташкил қилиб, ҳозирни ўзида 2 минг нафар ногиронлиги бўлган аҳолига компьютер ва телефон олиб бериш орқали уларни уйини ўзида иш билан таъминламоқчи.

Хизматлар соҳасидаги тадбиркорлар камбағал аҳолини ишли қиламан деса, имтиёз муддатини яна узайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳозир саноатда энг кўп иш ўрни яратадиган соҳа – тўқимачилик.

Тадбиркорлар икки йил аввал тайёр трикотаж, бўялган мато ва газлама корхоналарига ижтимоий солиқдан берилган имтиёзни узайтириб беришни сўрамоқда.

Агар корхоналар камбағал аҳолини банд қилса, ўша ишчига ижтимоий солиқдан имтиёз яна уч йилга сақланиб қолади.

Ушбу имтиёз нафақат тўқимачиликка, балки барча соҳадаги корхоналарга берилади.

Бу имкониятдан фойдаланиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал ва ҳунармандчиликда 120 минг, деҳқончилик ва чорвачиликда 120 минг, қурилиш соҳасида 25 минг, электротехникада 20 минг камбағал аҳолини ишли қилиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

ЎзА