Самарқандда ўтказилаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ITMF) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (IAF) нинг йиллик конференциясининг расмий очилиш маросими бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига табригини Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ж. Хўжаев ўқиб эшиттирди.

“Инновациялар, ҳамкорлик ва тартибга солиш — тўқимачилик саноати ва кийим-кечак ишлаб чиқаришининг ҳаракатлантирувчи кучлари”мавзусида ўтказилаётган конференцияда дунё тўқимачилик саноатининг йирик ишлаб чиқарувчилари, машҳур брендлар  вакиллари иштирок этмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари