Президентимиз маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозор ҳисобидан ривожланиб келаётганини қайд этди.
Ўтган йили ишлаб чиқарилган маиший техниканинг 70 фоизи ички бозорда сотилган.
Ташқи бозорларда тариф ва нотариф тўсиқлар кўплиги бор гап, лекин экспорт бозорларида йирик узелли йиғиш асосида ишлаб чиқариш қилиб, уларга бутловчи қисм ва ярим тайёр маҳсулотни ортиқча йиғимларсиз етказиб бериш мумкин.
Эндиликда қўшни бозорларга технология, малакали мутахассис ва бутловчи қисмлар етказиб, Ўзбекистонни минтақавий электротехника хабига айлантириш кераклиги таъкидланди.
Мутасаддиларга қўшни бозорларда миллий брендларимиз остида камида 15 тадан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.
ЎзА