Халқаро шахмат федерацияси(FIDE) шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 26-31 декабрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

Жаҳон чемпионати дастурига мувофиқ, 26-28 декабрь кунлари рапид, 30-31 декабрь кунлари блиц беллашувлари бўлиб ўтади.

Айтиш лозим, 2023 йилнинг декабрида Самарқанд шаҳри рапид ва блиц бўйича сўнгги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Ўшанда эркаклар ўртасида рапид ва блиц йўналишида норвегиялик Магнус Карлсен ғалаба қозонган бўлса, аёллар ўртасида россияликлар Анастасия Боднарук (рапид) ва Валентина Гунина (блиц) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганди.

Т.Рўзиев, ЎзА