Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2021 йил Белградда ўтказилган жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2022 йилги Осиё чемпионати совриндори бўлган истеъдодли чарм қўлқоп устаси Мадиёр Саидраҳимов Кубада ташкил этиладиган “Чемпионлар оқшоми”да рингга кўтарилади.
Ҳамюртимиз Халқаро бокс ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган мазкур бокс оқшомида икки карра ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, беш марта жаҳон чемпионлигига эришган кубалик Хулио Сесар билан куч синашади.
Халқаро бокс ассоциацияси хабарига кўра, “Чемпионлар оқшоми” 27 август куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА