Канадада шу ҳафта темир йўл орқали юк ташиш тўлиқ тўхтатилиб, сезиларли иқтисодий зарар юзага келиши мумкин.
“Reuters” хабарига кўра, мамлакатнинг икки йирик темир йўл оператори якшанба куни 10 мингга яқин ишчидан иборат “Teamsters” юк машинаси ҳайдовчилари касаба уюшмасига муайян мазмунда билдиришнома юборган. Шу тариқа юк ташиш чеклови таҳдиди пайдо бўлди.
Ушбу мамлакат биринчи марта темир йўл ҳаракати билан боғлиқ айни салбий ҳолатга дуч келмоқда. Вазият экспорт асосини ташкил этувчи озиқ-овқат, дон, ловия, ўғит, кўмир, ёғоч, шунингдек нефть, кимё маҳсулотлари ва автомобиль таъминотига таъсир қилиши мумкин.
Кўп миллиард долларлик иқтисодий зиёндан ташқари, мазкур тақиқ Шимолий Aмерика қитъаси бўйлаб темир йўл қатновини бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкин.
– Низо зудлик билан ҳал этилмаса, касаба уюшмаси тармоғини босқичма-босқич ёпишда давом этишдан бошқа чора қолмайди, – дейилади CN баёнотида. – Натижада блокировка юзага келади. Дам олиш кунлари бўлиб ўтган музокарага қарамай, ҳозирча сезиларли ўзгариш йўқ. Федерал либерал ҳукумат компаниялар ва касаба уюшмаларини ўзаро келишмовчиликни музокара йўли билан ҳал қилишга чақирган.