АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида «Saint Louis Rapid & Blitz-2024» халқаро турнири якунланганидан бир ҳафта ўтиб, ушбу шаҳарда классик шахмат йўналишида яна бир нуфузли мусобақа бошланмоқда.

«Grand Chess Tour» тизимидаги мусобақаларнинг бешинчи босқичи бўлган мазкур турнирнинг мукофот жамғармаси 350 минг доллар этиб белгиланган. Ғолиб 100 минг АҚШ долларига эга чиқади.

Нуфузли мусобақада Фабиано Каруана, Ян Непомняший, Доммаражу Гукеш, Нодирбек Абдусатторов, Уэсли Со, Алиреза Фирузжа, Рамешбабу Прагнанандхаа, Аниш Гири, Дин Лижэнь, Максим Вашье-Лаграв иштирок этмоқда.

Бугун, 19 августдан бошланадиган мусобақалар 29 августга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА