Франция пойтахти Парижда давом этаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ва таэквондочимиз Улуғбек Рашитовнинг олтин медалга сазовор бўлиши, маҳоратли чарм қўлқоп устамиз Абдумалик Халаковнинг финал йўлланмасини қўлга киритиши Ўзбекистон спортининг янги саҳифасини очиб берди.
Бугун, 9 август куни Олимпия ўйинлари иштирокчилари 17 та спорт турининг 34 та медаллар жамланмаси учун кечадиган баҳсларда майдонга тушади.
Спорт ихлосмандлари сувга сакраш, енгил атлетика, бокс, марафонча сузиш, брейкинг, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, велотрек, чим устида хоккей, футбол, бадиий гимнастика, стол тенниси, скалолазание, таэквондо, пляж волейболи, волейбол, оғир атлетика ва спорт курашлари мусобақаларини кузатиб боради.
Ўзбекистон спортчилари кун давомида сувга сакраш, бадиий гимнастика, таэквондо, эркин кураш, бокс спорт турида ўтадиган мусобақаларда ўз омадларини синайди.
Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этади:
13:00. Сувга сакраш.
Игорь Мялин (10 метр, саралаш)
13:00. Бадиий гимнастика. Жамоавий кўпкураш саралаш
13:10. Таэквондо.
Жасурбек Жайсунов — Мерхан Бархордари (Эрон) (80 кг., нимчорак финал)
14:00. Эркин кураш.
Жавраил Шапиев — Александр Мур (Канада) (ўтиш баҳси)
14:10 дан сўнг. Эркин кураш. Разамбек Жамалов — Магомедхабиб Кадимагомедов (Нейтрал)
(74 кг., 1/16 финал)
15:00. Таэквондо.
Озода Собиржонова — Александра Перишич (Сербия) (67 кг., нимчорак финал)
22:10 дан сўнг. Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев — (бронза медали учун)
00:30. Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Марко Алонсо Верде (Мексика)
(71 кг., финал)
01:34. Бокс. Лазизбек Мулложонов — Альфонсо Домингес (Озарбайжон)
(92 кг., финал)
Бугунги Олимпия ўйинлари дастурига мувофиқ боксчиларимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновнинг финал жангларида иштирок этиши, эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаевнинг бронза медали учун ўтказадиган беллашуви, шунингдек, таэквондочиларимиз Жасурбек Жайсунов ва Озода Собиржонова, эркин курашчиларимиз Жавраил Шапиев, Разамбек Жамалов ва бошқаларнинг Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаларида қатнашиши ютуқларимиз янада ортишидан далолат бермоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА