Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида вазни 51 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов финал босқичида жанг қилди.
Ҳасанбой ушбу вазн тоифасидаги финал жангида франциялик Биллал Беннамага қарши Олимпиада чемпионлиги учун рингга кўтарилди. Мазкур беллашувда боксчимиз ғалаба қозониб, фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 3 та олтин ва 2 бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА