Япониянинг Миязаки музофоти қирғоғига баландлиги бир метргача кўтарилган цунами етиб келди, деб хабар берди NHK телеканали.
Янгиликлар бошловчиси аниқлик киритишича, қирғоқда 50 сантиметрга яқин тўлқин қайд этилган. Шикоку оролидаги Эхимэ префектураси ҳудудида ҳам сув тўлқини баландлиги бир метргача чиқиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг тегишли ҳудудларида кучли зилзила ва цунами хавфи эълон қилингач, Кюсю оролида тез юрар поездлар ҳаракати зудлик билан тўхтатилди.