Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида Баҳодир Жалолов ярим финал босқичида рингга кўтарилди.
Вазни 92 килограммдан ортиқ бўлган эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир германиялик Нелвий Раман Тиафакка қарши рингга кўтарилди.
Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда боксчимиз метин ҳимоя ва аниқ зарбалар эвазига ушбу жангда ғалаба қозонди.
Шу тариқа, финалга йўл олган Б.Жалолов 11 август куни сўнгги ҳал қилувчи финал жангида испаниялик Айюб Гадфага қарши рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ушбу вазн тоифасида амалдаги Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. У “Токио-2020” Олимпия ўйинларида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА