Олимпия ўйинларининг юнон-рум курашида 97 килограммгача бўлган спортчилар баҳси бошланди.

Ушбу вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов нимчорак финалда Кевин Кастилльо Межиа (Гондурас) билан беллашди. Унда полвонимиз ўзининг бой тажрибаси орқали 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, бир неча дақиқалардан сўнг Рустам полвон ярим финал босқичига чиқиш учун арманистонлик Артур Алексанян билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА