Францияда ўтаётган Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича баҳслар давом этмоқда. Юнон-рум кураши баҳсларида ҳамюртимиз Арам Варданян 77 килограммгача вазн тоифасидаги беллашувларда ўз иштирокини нимчорак финал босқичидан бошлади.

Полвонимиз чорак финал йўлланмаси учун ўтказилган беллашувда мисрлик Маҳмуд Абделраҳман билан курашди. Кескин ва муросасиз ўтган ушбу баҳсда Арам Варданян 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди, мусобақанинг 1/4 финал беллашувида А.Варданян япониялик Нао Кусака билан куч синашади. Мазкур баҳс бироздан сўнг бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА