ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги «Nukus Windows Profil» масъулияти чекланган жамиятида замонавий мебель ҳамда эшик ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Дастлабки фаолиятини 10 нафар киши билан бошлаган корхонада бугунги кунда ишчилар сони 70 нафардан ошган. Бу ерда Германия ва Италиядан келтирилган энг сўнгги русумдаги автоматик ускуналар ўрнатилган. Маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё эса асосан Россия ва Туркия давлатларидан олиб келинмоқда.

Маҳсулотларнинг дизайни, сифати ва нархи истеъмолчилар маъқул келаётгани боис, маҳаллий идора, корхона ва ташкилотлардан, шунингдек, аҳолидан кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда.

Келгусида маҳсулот турини, сифатини янада ошириш ҳамда экспортни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА