Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Иккинчи Ҳудудлар форуми, Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қатор қўшма маданий тадбирларнинг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини ҳам муҳокама қилдилар.