Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШнинг Миссисипи штатининг Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлз бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, Марказий Осиёда умумий хавф-хатар ва хавфсизликка бўлаётган таҳдидларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА