Жорий йилнинг 17 июль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2023 йил 2 октябрда Доха шаҳрида имзоланган.
Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назорат таъминланади.
ЎзА